ҚР иқтисодиётини монополиядан чиқариш бўйича комиссия тузилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш учун ҚР Ҳукумати ҳузурида иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия тузилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Комиссия таркибига коррупцияга қарши курашиш, молиявий мониторинг, рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентликларининг биринчи раҳбарлари, Ҳукумат аъзолари, Бош прокуратура ва «Самруқ-Қазна» АЖ вакиллари киритилди. Комиссиянинг вазифаси - монополиядан чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Жумладан, телекоммуникация, темир йўл инфратузилмаси, оммавий ахборот воситалари активлари ва бошқа соҳаларда асоссиз равишда хусусийлаштирилган объектларни ўтказиш масалалари комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Бугун комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҚР молия вазири Е. Жамаубаев, Бош прокурор ўринбосари Б. Дембаев ва бошқалар ҳисобот берди.

Биринчи йиғилиш якунлари бўйича Алихан Смаилов Молия вазирлигига ваколатли давлат органлари ва «Самруқ-Қазна» АЖ билан биргаликда бир ҳафта муддатда Ҳукуматга асоссиз равишда хусусийлаштирилган объектларни давлат мулкига ўтказиш механизмлари бўйича таклифлар киритишни топширди.


Сўнгги хабарлар
telegram