ҚР Бош вазири жорий йилда бўладиган иқтисодий ўзгаришлар ҳақида гапирди

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йил охиригача иқтисодий ўсиш камида 4 фоизни ташкил этиши режаланган.
«Биз инфляцияни 9,5 фоиздан ошмайдиган даражага тушириш устида ишлаяпмиз. Биз ўз олдимизга шундай мақсад қўйганмиз, бунинг учун Миллий банк билан ҳамкорликда ишлаймиз. Саноат ва қайта ишлаш соҳасида умумий қиймати 1,1 триллион тенге бўлган 150 га яқин лойиҳани амалга ошириш ниятидамиз. Худди шундай, қишлоқ хўжалигида умумий қиймати 540 миллиард тенге бўлган 265 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. 400 мингдан ортиқ янги доимий иш ўрни яратилади, жорий йилда бир миллионга яқин киши иш билан таъминланади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини камида 24,4 миллиард долларга етказиш ниятидамиз. Шу йўл билан биз иқтисодиётимизнинг изчил ва барқарор ривожланишини кутамиз», — деди Ҳукумат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон барча давлатлар билан савдо ва ўзаро ҳамкорликни давом эттиради.
«Ўтган йил якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси 33 фоизга ошди. Улар орасида экспорт 42 фоизга, импорт 20 фоизга ошди. Учинчи давлатлар билан савдо айланмаси 45 фоизга ошди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида ҳамкор давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди Бош вазир.
Фото: t.me/Kzgovernment
Муаллиф: Даулет Изтилеу