20:51, 26 Июль 2022 | GMT +5
ҚР Бош вазири Транскаспий халқаро йўналишини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.
«Кенгаш давомида «Достиқ-Мойинти» участкасида иккинчи темир йўл қурилиши, Ақтау портида контейнерлар узелини қуриш, Алмати станциясининг айланма темир йўл линиясини қуриш, «Достиқ-Мойинти» участкасида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, «тор» жойларни бир вақтнинг ўзида йўқ қилиш ва йўналишнинг рақобатбардошлигини ошириш учун Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг бошқа иштирокчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.
Фото: primeminister.kz