11:46, 27 Декабрь 2022 | GMT +5
ҚР Бош вазири ўтган йилни сарҳисоб қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида ўтган йилни сарҳисоб қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун Ҳукуматнинг жорий йилдаги сўнгги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йил бутун мамлакатимиз учун осон бўлмади – аянчли «январ воқеаси»дан бошлаб жаҳон аҳамиятига молик бир қанча оғир вазиятлар юз берди. Бироқ, қийинчиликларга қарамай, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги туфайли Қозоғистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолдик»
, - деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат олдига 2023 йилда ва келгуси 7 йилда самарали амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларни қўйган.
«Ҳукумат Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсий-ижтимоий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун барча зарур чораларни кўради. Келгуси йил ҳам осон бўлмайди. Лекин биз белгиланган мақсадларга эришишимиз керак. Бунинг учун аниқ режаларимиз бор. Янги йилда ишларингиз баракали бўлсин. Барчангизга сиҳат-саломатлик, муваффақиятлар, оилаларингизга фаровонлик тилайман! Сизларни кириб келаётган янги 2023 йил билан табриклайман!»
, - деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Фото: primeminister.kz