ҚР Бош вазири ўсиш мавжуд соҳалар ҳақида сўзлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ишлаб чиқариш ҳажмини оширган асосий тармоқлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Икки ой якунларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 3,5 фоизгача ошди. Барқарор иқтисодий ўсишнинг драйвери реал сектор бўлди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 фоизга, жумладан, қайта ишлаш саноатида 3,9 фоизга ўсди. Ўсиш суръатлари бўлган асосий тармоқлар: фармаевтика - 17, тикувчилик - 12,8, машинасозлик - 9,2, шу жумладан тепловоз ва вагонлар ишлаб чиқариш - 23,8, автомобилсозлик - 10,2, пластмасса буюмлар - 8,7, тайёр металл буюмлар - 4,4 фоиз, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш - 2,1 фоиз, кончилик 6,4 фоиз барқарор ўсишни кўрсатди. Нефт қазиб олиш 9,2 фоизга, табиий газ 8,9 фоизга ва металл рудаларини 1,2 фоизга ошириш ҳисобига бу соҳада барқарор ўсишга эришилди», - деди Алихан Смаилов бугун Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, транспорт, савдо ва алоқа ҳисобига хизматлар соҳаси 2,1 фоизга ўсган. Қурилиш саноати 7,6 фоизга ўсди. 1,8 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Нохомашё секторидаги барқарор сармоявий фаоллик ҳам иқтисодиётнинг жадал ўсишининг асосий омили бўлди. Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, инвестициялар 5,7 фоизга ошди.

«Январ-феврал ойларида Ақмола, Павлодар вилоятлари ва Нур-Султан шаҳрида барча асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ўсиш кузатилди. Энг паст кўрсаткичлар Ақтўбе ва Манғистау вилоятларида қайд этилган», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар