ҚР Бош вазири Швейцария элчиси билан темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Швейцария элчиси Давид Грифтинг билан учрашиб, темир йўл соҳасидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kzга асосланиб хабар беради.
None
None

Учрашувда Қозоғистон ва Швейцария темир йўл компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 29 ноябр куни Женевада бўлиб ўтган сармоявий давра суҳбати доирасида Қозоғистон ва Швейцария президентлари иштирокида турли соҳаларга оид қатор тижорат шартномалари имзоланган эди.

Бугунги йиғилишда Бош вазир Алихан Смаилов мавжуд нотинч вазиятга қарамай, Қозоғистоннинг транзит имкониятларига миллий ва жаҳон миқёсида қизиқиш борлигини, транспорт-логистика хизматларига талаб ортиб бораётганини таъкидлади.

Швейцария томони вакиллари халқаро сифат стандартларига мувофиқ «Мade in Kazakhstan» замонавий ҳаракатланувчи таркибни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш, маҳаллийлаштириш талабларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларни бажаришга тайёрлигини ҳамда Қозоғистонни минтақадаги йирик платформа сифатида кўриш истагини билдирди.

Сўнгги хабарлар