ҚР Бош вазири Shell компанияси ижрочи вице-президенти билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон бош вазири Алихан Смоилов Shell компанияси ижрочи вице-президенти Питер Костелло билан учрашди, деб хабар беради primeminister.kz.

Учрашувда Қозоғистон ва Shell ўртасида сармоя жалб этиш, шунингдек, энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар ўтган йилги ишлар якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилди.

«Ҳамкорлигимиз олдимизда турган муаммоларни, биринчи навбатда, глобал муаммоларни енгиб ўтишга, шунингдек, ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — деди Бош вазир А. Смаилов.


Ўз навбатида Питер Костелло Қозоғистон Shell компаниясининг стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади.

Ўзаро манфаатли ишлар давом этади.


Бош вазир нефт ва газ саноатининг сармоявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ҳукумат Қозоғистон хорижий инвесторлар уюшмаси билан такомиллаштирилган намунавий шартномани амалга ошириш устида иш олиб бораётганини айтди.

Битим фискал ва тартибга солувчи имтиёзлар пакети билан бир қаторда янги денгиз лойиҳалари, қуруқликдаги мураккаб лойиҳалар ва газ лойиҳаларига тааллуқлидир.

«Ҳозирги кунда амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Ишончимиз комилки, Қозоғистонда нефт ва газ лойиҳаларини ривожлантириш стратегик ҳамкорларимиз учун янада жозибадор бўлади», -деди А. Смаилов.


Сўнгги хабарлар