ҚР Бош вазири ўринбосари «Аҳолининг даромадларини ошириш» дастурига раҳбарлик қилаётган шахслар номларини айтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов «Аҳолининг даромадларини ошириш» дастурини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугун биз Давлат раҳбари топшириғига асосан ишлаб чиқилган «Аҳолининг даромадларини ошириш» дастури ҳақида маълумот берамиз. Дастур Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган. Ҳужжатда Президент Қосим-Жомарт Кемелулининг янги Қозоғистонни ташкил этиш ғоясига мувофиқ фуқаролар фаровонлигини ошириш, даромад танқислигини бартараф этиш ва иш ўринларини яратиш йўллари ўрин олган», — деди Бош вазир ўринбосари.

Унга кўра, аҳолига мўлжалланган дастурдаги аниқ лойиҳаларга мамлакатда алоҳида ўрин эгаллаган таниқли шахслар раҳбарлик қилмоқда.

– Элдар Жумағазиев жамоат арбоби, қишлоқ аҳолиси даромадини оширишга қаратилган «Қишлоқ - даромад манбаи» лойиҳасига раҳбарлик қилади. Ёшларни иқтисодиёт учун зарур бўлган касб-ҳунарларга кенг жалб этишга қаратилган «Касбим – келажагим» лойиҳасига масъул депутат Саясат Нурбек, депутат. «Ижодий саноат» йўналишини Алмас Жали бошқаради. Эмин Аскеров - ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлайди. Ирза Турсунзода кўп болали оналарни жалб этиш мақсадида Нур-Султан шаҳрида «Бахтли оила» лойиҳасини амалга ошираётган жамоат арбоби. Раҳим Ошақбаев, жамоат арбоби, дастурнинг ахборот таъминотига раҳбарлик қилади», — деди Ерали Туғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар