ҚР Бош вазири: Ревакцинация учун етарлича вакциналар мавжуд
«Вакцинация коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг муҳим усули ҳисобланади. Шунинг учун унинг суръатини янада ошириш керак. Бугунги кунга қадар биринчи компонент билан 8,7 миллион киши эмланган. Бу 18 ёшдан ошган аҳолининг 76 фоизини ташкил қилади. Иккинчи компонент билан саккиз миллионга яқин одам эмланди. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг тахминан 70 фоизини ташкил этади «, - деди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, гриппга қарши эмлаш даражаси зарур контингентнинг 99 фоизидан ошди.
«Кеча барча ҳудудларда коронавирусга қарши қайта эмлаш бошланди. Бунинг учун етарлича вакцина заҳиралари мавжуд. Вакцинани сақлаш ва ташиш режимига риоя қилиш муҳимдир. Ҳокимларга ушбу масалаларни шахсий назоратда сақлашни топшираман. Ерали Лукпанули (Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ерали Тоғжанов – муаллиф) сизни умумий назоратга олади», — деди Aсқар Мамин.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай