ҚР Бош вазири Қостанай вилоятидаги йирик сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Қостанай вилоятига амалий ташрифи доирасида мамлакатдаги энг йирик сутни қайта ишлаш корхоналаридан бири – «МИЛХ» МЧЖга ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Корхонада 120 турдан ортиқ сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозор ва Россия Федерацияси ҳудудларига экспорт қилинмоқда. Келгусида компания Хитой бозорига чиқишни режалаштирмоқда.

Корхона заводлари замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган. 2023 йилда немис ҳамкори кўмагида пишлоқ ишлаб чиқарадиган янги ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилади.

ҚР Бош вазири агросаноат мажмуасида асосий вазифалардан бири қишлоқ хўжалигининг қайта ишланган рақобатбардош маҳсулотлари, хусусан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эканини таъкидлади.

«Биз ўзимизни тўлиқ таъминлашимиз ва ташқи бозорга чиқишимиз керак. Бу йўналишда катта имкониятларга эгамиз», - деди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, Бош вазир корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, иш ўринлари яратиш, субсидиялар бериш, имтиёзли кредитлар бериш, суғориш, ем-хашак тайёрлаш ва бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов давлат ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич, жумладан, субсидиялар ва кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш орқали янада кенгайтирилишини таъкидлади.

«Жорий йилда қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳажми икки баробар ошди. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим. Биз ҳар бир сарфланган тенгенинг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш ниятидамиз», - деди Бош вазир.

«Тизимли масалалар ҳар ҳафта кўриб чиқилади, биз бизнес масалаларини ҳал қиламиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирда ушбу соҳадаги тадбиркорларга қўйиладиган барча талабларни қайта кўриб чиқмоқда, улар тахминан 20 фоизга қисқартирилади. Шунга кўра, яқин келажакда бизнесга тушадиган маъмурий юк ҳам камаяди», - дея хулоса қилди Алихан Смаилов.




Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар