ҚР Бош вазири Қашағанда газни қайта ишлаш корхоналари қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берди

ASTANА. Кazinform - Бош вазир Алихан Смайилов North Caspian Operating Company N.V. бошқарувчи директори Оливье Лазар иштирокида «Қашаған» консорциуми акциядор компаниялари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: ҚР Ҳукуматининг матбуот хизмати

Йиғилишда Консорциум фаолиятидаги долзарб масалалар, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда республика табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши муҳокама қилинди.

Ҳукумат раҳбари мамлакатни нефть ва газ ресурслари билан таъминлашда Қашағаннинг ўрни муҳим эканини таъкидлади. Бу нафақат ишлаб чиқариш операцияларига, балки углеводород хомашёсини комплекс қайта ишлашга ҳам тегишли. Шу муносабат билан Давлат раҳбарининг халққа Мурожаатида белгиланган вазифалар ижроси доирасида газни қайта ишлаш қувватини ошириш мақсадида янги заводлар қуришни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Бош вазирнинг фикрича, Консорциумнинг асосий вазифаси экологик хавфсизликни таъминлаган ҳолда конларни тўлиқ ўзлаштириш бўлиши керак.

«Биз Консорциумнинг нефть ва газ саноатини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз, – деди Алихан Смаилов.

Учрашув якунларига кўра, томонлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган барча масалаларни Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни сақлаган ҳолда конструктив тарзда ҳал этишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Сўнгги хабарлар