ҚР Бош вазири: Инфратузилма лойиҳалари учун маблағлардан самарали фойдаланиш керак

ASTANA. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Йил тугашига 3 ойдан кам вақт қолди. Бу борадаги ишларни кучайтириш, барча соҳаларда ўсиш суръатларини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш зарур. Ишбилармонлик фаоллигини ошириш, иқтисодиётнинг сифатли ривожланишини таъминлаш зарур. Бунинг учун барча тармоқ давлат органлари ва ҳокимликлар қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим. Биринчидан, йирик корхоналарни ишлаб чиқариш режаларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарур. Масалани ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларнинг айланма маблағлар, инфратузилма, логистика ва маҳсулот сотиш билан боғлиқ муаммоларига ечим топиш зарур»

, - деди А. Смаилов.

Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари хом ашё эмас тармоқларда, жумладан, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, ахборот технологиялари, туризм ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. Шу муносабат билан хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ишларини кучайтириш топширилди.

«Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Бундан ташқари, йил охиригача бюджетдан молиялаштириладиган инвестисия ва инфратузилма лойиҳалари учун маблағларнинг тўлиқ ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш зарур»

, - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото:primeminister.kz

Сўнгги хабарлар