ҚР Бош вазири Honeywell компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди
Томонлар иқтисодиётни карбонсизлантириш, саноатга замонавий яшил технологияларни жорий этиш, шунингдек, Honeywell компаниясининг мамлакатда янги лойиҳаларни ишга тушириш режаларини муҳокама қилди.
Алихан Смаилов ўз нутқида Қозоғистон Марказий Осиёда сармоя учун энг жозибадор жой бўлиб қолаётганини, бунга инвестицион муҳитни яхшилаш ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёрдам бераётганини таъкидлади.
«Биз хорижий ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз ва ҳамкорликни янада ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрмиз»
, — деди Қозоғистон Бош вазири.
Ўз навбатида, Бен Дриггс Honeywell Қозоғистонда углеводородлар ўзлаштириш ва пластмассани қайта ишлаш технологиялари, шунингдек, «яшил» реактив ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишни кўриб чиқаётганини айтди.
«Мамлакатимизда янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режаларингизни мамнуният билан қабул қиламиз. Шу муносабат билан, Ҳукумат тилга олинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни ошириш ва зарур ёрдам кўрсатиш ниятида эканини алоҳида таъкидламоқчиман»
, — дея хулоса қилди Алихан Смаилов.
Маълумот учун: Honeywell — электрон бошқарув ва автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқарувчи Америка корпорацияси. Асосий йўналишлар - аэрокосмик ускуналар, бинолар ва саноат объектлари эксплуатацияси технологиялари, автомобиль ускуналари, турбокомпрессорлар.