ҚР Бош вазири эпидемиологик вазият ҳақида: Тадбиркорлар бўшашмаслиги керак

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов мамлакатдаги эпидемиянинг барқарорлашувига тадбиркорлар ҳам масъул эканини эслатди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Коронавирус билан боғлиқ вазият ҳали ҳам беқарор. Эпидемия ҳали ҳам юқори. Ҳудудларнинг аксарияти «қизил» зонада. Энг кўп касалланиш Павлодар, Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида қайд этилган. Шунинг учун эпидемиологик вазиятни қўшимча назорат қилиш керак. Президент топшириғига кўра, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилмаслик учун карантин чекловлари қайта кўриб чиқилди ва қисқартирилди. Лекин бўшашманг. «Атамекен» палатаси санитария-епидемиология талабларига риоя қилиш учун ижтимоий жавобгарлик нуқтаи назаридан ишлаши керак», — деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг фикрича, тадбиркорларнинг ўзлари бу масалага янада масъулият билан ёндашишлари керак.

«Дўконлар ёки ресторанларда, ишлаб чиқариш ўринларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилиши керак. Буни корхонанинг ўзи назорат қилиши керак. Чунки ижтимоий масъулият биринчи навбатда бизнеснинг ўзи учундир, - деди Алихон Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар