ҚР Бош вазири Chevron компанияси вакиллари билан Қарашиғанақ лойиҳасини муҳокама қилди

Йиғилишда «Тенгизшевройл» (ТШО)нинг Келажакдаги ўсиш лойиҳаси ва қудуқ бўйи босимини бошқариш лойиҳасини амалга ошириш, Қарашиғанақ лойиҳасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда Каспий қувурлари консорсиуми қувватларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
«Барча амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширишни таъминлаш зарур. Ходимларни режалаштирилган ишдан бўшатиш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли мониторинг олиб бориш муҳим», - деди А. Смаилов.
Бош вазир ҚР Ҳукумати Тенгиз конини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини ва «Шеврон» компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.
Жеймс Жонсон ҚР Ҳукуматига қулай сармоявий муҳит яратиб берилгани ва нефт-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
«Шеврон» – Қозоғистондаги энг йирик хорижий инвестор бўлиб, учта йирик лойиҳа: Тенгиз (50%), Қарашиғанақ (18%) ва Каспий қувурлари консорсиуми (15%) активларига эга. 2021 йилда ТШОнинг хом нефт қазиб олиш ҳажми 26,55 миллион тоннани ташкил қилади. Жорий йилда 28,73 миллион тонна нефт қазиб олиш режалаштирилган.
2023 йил охирида Келажакни кенгайтириш лойиҳасининг тугалланиши ишлаб чиқаришни йилига 12 миллион тоннага оширади. ТШО хомашёси билан Атирау вилоятида полипропилен (қуввати – йилига 500 минг тонна) ва полиэтилен (қуввати – йилига 1,25 миллион тонна) ишлаб чиқариш бўйича иккита йирик газ-кимё лойиҳасини таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
2021 йил октябр ойида ҚР Энергетика вазирлиги ва «Шеврон» компанияси ўртасида Қозоғистонда ҳажми 248,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Жамғарманинг капиталлашуви «Шеврон» компаниясининг Қозоғистон Республикасидаги фойдасининг бир қисмидир.
Жамғарма Қозоғистонда нефт-газ сектори, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, товарлар, ишлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи тижорат корхоналарига сармоя киритиш орқали иқтисодиёт ва маҳаллий таркибни ривожлантириш, шунингдек, ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида йўналтирилади