ҚР Бош вазири бюджет маблағларини тўлиқ ва самарали ўзлаштириш бўйича топшириқ берди
Давлат органлари ва ҳокимликлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш ишларини фаол давом эттиришлари керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Йил якунига 2,5 ой қолди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида ўсиш суръатларини ошириш учун бу борадаги ишларни кучайтириш, аниқ чора-тадбирлар кўриш зарур. Барча масъул давлат органлари ва ҳокимликлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича фаол ишларни давом эттириши керак”, - деди Алихан Смаилов.
Ҳукумат раҳбари хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиши, нонефть тармоқлари, жумладан, ишлаб чиқариш саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, IT, туризм ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
“Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни давом эттириш зарур. Барча бюджет дастурлари маъмурлари йил якунига қадар маблағларнинг, шу жумладан бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари учун ажратилган маблағларнинг тўлиқ ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаши шарт”, — деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай