ҚР Бош вазири: Бизнесни тартибга солувчи ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Нархлар ошишининг олдини олиш мақсадида Ҳукумат Миллий банк ва «Атамекен» тадбиркорлик палатаси билан биргаликда инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш бўйича янги чора-тадбирлар комплексини қабул қилди ва амалга оширмоқда. Жорий йилда «Бизнес йўл харитаси – 2025» дастурини молиялаштириш, жумладан, субсидиялар ва кредитлар кафолати кўпайтирилади. Тадбиркорлик зиммасидаги ортиқча маъмурий юкни бартараф этиш режалаштирилган. Давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади», — деди Бош вазир.

Қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

– Жорий йилда «Овул – юрт бешиги» ҳудудларни ривожлантириш бўйича комплекс режалар ва бошқа дастурлар доирасида республика бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилади, – деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар