ҚР Бош вазири «AMANAT» партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этмоқда

None
ASTANA. Kazinform – «AMANAT» фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов иштирок этяпти, деб хабар беради Kazinform.

«Абай, Улитау ва Жетису вилоятлари ташкил этилди. Бу нафақат мазкур ҳудудлар, балки бутун мамлакат ривожига катта туртки беради. Агломерацияларни ривожлантириш мақсадида жорий йилда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг агломерацияни ривожлантириш соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Янги маъмурий ислоҳот доирасида давлат бошқаруви даражалари ўртасидаги ваколатларни марказлаштирмаслик бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳукуматнинг 500 га яқин функциялари марказий давлат органларига ўтказилди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди», – деди ҚР Ҳукумати раҳбари.

Унга кўра, давлат хизматчилари сони 15 фоизга камайди.

«Бу иш давлат бошқарувининг самарали тизимини шакллантиришнинг навбатдаги босқичидир. Бу вазирлар ва ҳокимларнинг ўзлари бошқараётган соҳаларни ривожлантириш бўйича масъулиятини оширади», – деди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар
telegram