18:12, 26 Апрель 2023 | GMT +5
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов расмий ташриф билан Эронга борди
ТEHRAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига борди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий Telegram-каналига таяниб.

«Теҳронда Ҳукумат раҳбари Эрон Биринчи вице-президенти Муҳаммад Моҳбер билан учрашади. Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлари имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Алихан Смаилов Эрон Президенти Иброҳим Раиси билан ҳам учрашади», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ташрифи доирасида 24-26 апрель кунлари Қозоғистоннинг Эрондаги учинчи савдо-иқтисодий миссияси бўлиб ўтяпти. Унда озиқ-овқат, кимё, қурилиш, енгил саноат ва металлургия каби соҳалардан 20 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этяпти.
Фото: t.me/Kzgovernment