ҚР Бош санитария врачи янги қарорни имзолади

NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Бош санитария врачи Ерлан Қиясов «Аshyq» лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош санитария врачи янги қарорни имзолади

«Обектларда «Аshyq» лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш давом эттирилсин», - дейилади Е. Қиясовнинг қарорида.

Шу муносабат билан ҳужжатда одамлар кўп тўпланадиган 40 га яқин жой белгиланган:

1) фитнес-клублар, жумладан, йога марказлари;

2) спа-марказлари;

3) ванналар, сауналар, бассейнлар;

4) компьютер клублари, шу жумладан PlayStation клублари;

5) боулинг клублари;

6) кинотеатрлар;

7) театрлар ва филармониялар;

8) умумий овқатланиш объектлари, ёзги майдонлар, банкет заллари, стрит-фудлар бундан мустасно;

9) ошхона типидаги умумий овқатланиш объектлари;

10) вилоятлараро ва шаҳарлардаги доимий эмас (туристик) ташишлар;

11) минтақалараро ва вилоятлараро доимий эмас ташишлар;

12) бильярд клублари;

13) концерт заллари;

14) ихтиёрий иштирокчилар;

15) караоке;

16) кўргазмалар;

17) океанариум;

18) марафонлар;

19) томошабинлар учун спорт тадбирлари;

20) аэропортлар;

21) лотерея клублари ва лотереялар сотиладиган бошқа жойлар;

22) болалар (ёпиқ) кўнгилочар марказлари;

23) цирклар;

24) отельлар, меҳмонхоналар;

25) аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари;

26) темирйўл вокзаллари ва автовокзаллар;

27) (ёпиқ) бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо мажмуалари, (ноозиқ-овқат) савдо тармоқлари;

28) савдо майдони 6000 квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо тармоқлари (озиқ-овқат);

29) болалар саломатлиги марказлари (ходимлар учун);

30) букмекерлик идоралари;

31) гўзаллик марказлари ва салонлари, сартарошхоналар, маникюр ва педикюр хизматлари, косметика ва косметология хизматлари салонлари;

32) барча мулкчилик шакллари ва тасарруфидаги таълим ташкилотлари учун (ўқитувчилар, ходимлар, ота-оналар (қонуний вакиллар), ташриф буюрувчилар, 18 ёшдан ошган ўқувчилар (ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг рухсати билан) 12 ёшдан бошлаб QR-кодни сканерлаши); ихтиёрий рўйхатдан ўтиш билан));

33) спорт мажмуалари, спорт ва аҳоли дам олиш марказлари;

34) таълим муассасаларидаги талабалар учун ётоқхоналар ва мактаб-интернатлар (ўқитувчилар, ходимлар, ота-оналар (қонуний вакиллар), ташриф буюрувчилар, талабалар учун);

35) диний объектлар;

36) ўйин клублари (казинолар);

37) «Хоргос» халқаро чегарадош ҳамкорлик маркази;

38) тунги клублар;

39) банклар, «Қазпочта» ОАЖ филиаллари.

Қарорнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов