Қозоқча аудиони матнга айлантирувчи Теlegram-бот иш бошлади

Лойиҳа турли йўналишларда қўлланилиши мумкин. Матнларнинг аудиосини киритиш ва ёзма версиясини олиш мумкин.
Илова оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва талабалар учун ажралмас воситадир.
Қурилмага овоз ёзиш ёки аудио материални киритганда, у тез ва хатосиз матнга айланади.
Лойиҳани ишлаб чиққан дастурчилар жамоаси бот иш фаолиятини яхшилаш учун доимий равишда техник такомиллаштириш устида ишламоқда.
Турли форматдаги mp3, wаv, mp4 аудио материалларни файл сифатида киритиш мумкин.
Тез орада лойиҳанинг веб-версияси чиқади. Яъни, у нафақат мобил қурилма орқали, балки веб-интерфейс орқали ҳам ишлаши мумкин.
Лойиҳанинг веб-версияси аудио материалларни матнга айлантириш учун жуда қулай.
Фойдаланувчилар атроф-муҳит овозини киритишлари ва овозни керакли шаклга айлантириш учун интонация, тезликни тузатиш каби қўшимча ишлов беришлари мумкин.
Ушбу ҳаволага ташриф буюриб, ботни синаб кўриш мумкин.