Қозоқ детективи асосчиси Кемел Тоқаев китоби озарбайжон тилида нашр этилди
Агентлик хабарига кўра, китобни озарбайжон тилига ёзувчи-таржимон Наримон Абдулраҳмонли таржима қилган. Китобнинг тақризчиси филология фанлари доктори, профессор Бадирхон Аҳмедли, муҳаррири Маҳир Гараев.
Китобнинг сўзбошини детектив жанрда ёзилган машҳур асарлар муаллифи, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби, халқ ёзувчиси, Кемел Тоқаев ижодидан яхши хабардор Чингиз Абдуллаев ёзган.
Китобнинг яна бир жиҳати – «Ота ҳақида бир неча сўз» номли иккинчи сўзбоши. Уни Қозоғистон Республикаси Президенти, Кемел Тоқаевнинг ўғли Қасим-Жомарт Тоқаев ёзган.
Тўпламдан «Золото с тамгой», «Ночной выстрел» ва «Таинственный след» ҳикоялари ўрин олган. Муаллиф бу асарларида чайқовчилар билан кураш, махсус хизматларнинг ёт жонсиз нарсалар билан тўқнашуви, душман жосусларининг жиноятларини фош этишдаги юксак профессионал маҳорат, уруш йилларининг оғир кунларини жуда маҳорат билан тасвирлаган.
Бу китоб Қозоғистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги маданий-адабий алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши айтилмоқда.