Қозоғистоннинг халқаро ташкилотлардаги Доимий вакиллари тайинланди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг Фармони билан Асет Арманович Ирғалиев Қозоғистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти ва халқаро иқтисодий ташкилотлардаги Доимий вакили этиб тайинланди ва у илгари ишлаб келган лавозимидан озод этилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарининг Фармони билан Айтжан Жанар Сейдакметқизи Қозоғистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти ва халқаро иқтисодий ташкилотлардаги Доимий вакили лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Қайрат Умаров Қозоғистон Республикасининг БМТдаги Доимий вакили этиб тайинланди.
“Давлат раҳбарининг Фармони билан Қайрат Ермекович Умаров Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили этиб тайинланди ва у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, — дейилади Ақорда хабарида.
Давлат раҳбарининг бошқа Фармони билан Рахметуллин Акан Ақасович Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили лавозимидан озод этилди.