Қозоғистоннинг юқори сармоявий фаолликга эга ҳудудлари
«Қазиб чиқарилмайдиган соҳаларда, юқори инвестиция фаоллиги мавжуд бўлиб, бу иқтисодиётни диверсификация қилиш орқали барқарор ва сифатли ривожланишига замин яратмоқда. Тоғ-кон саноати бундан мустасно, асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиши 32,3 фоизни ташкил этди», - деди Асет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, инвестицияларнинг сезиларли даражада ўсиши ишлаб чиқариш саноатида 2,1 баравар, қурилишда - 72 фоиз, қишлоқ хўжалигида - 66 фоиз, ахборот ва алоқа соҳасида - 61 фоиз, савдода - 28,3 фоиз, транспортда - 27,6 фоизга ва кўчмас мулк билан операциялар - 27,5 фоизга ўсган. Шунингдек, вазир асосий капиталга инвестициялар тўғрисида сўзлаб берди.
«Кўпгина ҳудудларда юқори сармоявий фаоллик кузатилмоқда. Энг яхши кўрсаткичлар Алмати, Нур-Султан шаҳарларида, Туркистон ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда. Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида пасайиш қайд этилди», - дея хулоса қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев