Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот нуфузини оширди – Си Цзиньпин

Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот нуфузини оширди – Си Цзиньпин
Фото: kisi.kz

Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўз муаллифлик мақоласида “бигаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Астана саммити ижобий натижа билан якунланишига” ишонч билдирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

— Қозоғистон томони ўз раислиги доирасида кўплаб самарали ишларни амалга оширди, бу эса Ташкилотимиз нуфузини оширишга хизмат қилди. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Астана саммити ижобий натижа билан якунланади, катта ШҲТ оиласини бирлаштиради ва ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади. Қадимги Хитой мақолида: “Ғалаба бирлик ва ҳамжиҳатликда” дейдилар. Биз қозоғистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда равнақ топиш ва халқнинг тикланиши, Хитой-Қозоғистон дўстлигининг янги уфқлари сари елкама-елка ишлашга тайёрмиз, — дейилади Си Цзиньпин мақоласида.

Сўнгги хабарлар