10:18, 16 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 50 млрд долларни ташкил этди
TASHKENT. Kazinform – 2021 йил якунларига кўра Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 50 миллиард долларни ташкил этди, шундан 62 фоизи саноат йўналишига тўғри келади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саноат вазирлари йиғилишида ҳамкасбларига Қозоғистон томонидан саноат кооперацияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Айни пайтда Россия Федерацияси билан саноат соҳасида 60 та кооперацион лойиҳамиз, Хитой билан юқори технологияли тармоқларда юқори қўшимча қийматга эга 50 та қўшма лойиҳамиз, Ўзбекистон билан 15 га яқин лойиҳамиз мавжуд. Бугун Тожикистон томони билан олиб борилган икки томонлама музокаралар доирасида биз саноат кооперацияси бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш стратегияси тўғрисида қарор қабул қилдик. Ҳиндистон билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ноёб тупроқ материаллари соҳасида ҳамкорлик йўналишлари фаол босқичда. Покистон билан енгил саноат йўналиши ривожланмоқда»
, - деди Марат Қарабаев.
У Қозоғистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажмининг жадал ўсишини алоҳида қайд этди, бу ўтган йил охирида 10 миллиард долларга улкан ўсишни кўрсатди.
«Қувонарлиси, агар 2020 йилда товар айирбошлаш ҳажми 40 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунига кўра 50 миллиард долларни ташкил этди. Шундан 50 миллиард доллардан – 31 миллиард доллари саноат тармоғига тўғри келади. Бу қувонарли, чунки саноат товар айланмасининг улуши 62 фоизни ташкил этди»
, – деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков