12:15, 09 Декабрь 2021 | GMT +5
Қозоғистоннинг олтин захираси 407 тоннага етди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг олтин захираси 407 тоннага етди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Олтин-валюта захиралари бир ойда 309 миллион AҚШ долларига қисқариб, жорий йилнинг ноябр ойи охирида 35,5 миллиард долларга етди. Олтин портфели қарийб 407 тоннага етди ва 267 миллион AҚШ долларига ошди», — деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай