Қозоғистоннинг Қостанай ва ғарбий вилоятларида об-ҳаво бугун жуда иссиқ бўлади

Циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларига кўра Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ ва ёмғирли об-ҳаво бўлади. Республиканинг шимоли-ғарби, шарқи ва марказида шамол кучайиши, дўл ёғиши кутиляпти.
«Ғарбий Қозоғистон вилоятининг аксарият қисмида, Атирау вилоятининг шарқи, жануби, ғарбида, Ақтўбе, Манғистау, Қостанай вилоятларининг жанубида кучли жазирама кутилмоқда.
Жамбил, Қизилўрда, Туркистон, Манғистау вилоятларининг кўп қисмида, Улитау, Қостанай, Ақтўбе, Қарағанди вилоятларининг жанубида, Атирау вилояти ғарбида, Алмати вилояти шимоли ва жанубида, Жетису вилоятининг шимоли-ғарбида, Павлодар вилоятининг шимоли ва ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Жетису ва Шимолий Қозоғистон вилоятларининг аксариятида, Абай вилоятининг шимоли-ғарбида, ғарбида ва жанубида, Ақмола вилояти шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмида ёнғин хавфи юқори», – деб хабар беради синоптиклар.