Қозоғистоннинг коронавирус вакцинаси муваффақиятли синовдан ўтказилмоқда

COVID-19 инфекциясини юқтирган биринчи беморлар фақат март ойининг ўрталарида аниқланганлиги сабабли, Қозоғистон олимлари патологик материални фақат 23 мартда олишди.
Қисқа вақт ичида олиб борилган илмий изланишлар натижасида 9 май куни Тадқиқот институти олимлари биринчи вакцина ишлаб чиқди. 15 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) уни веб-сайтида клиникадан олдинги синовларга номзод вакцина сифатида рўйхатдан ўтказди.
ЖССТ томонидан рўйхатга олинган куни, лаборатория ҳайвонларида вакцинани клиникадан олдин синовлари бошланди ва у ушбу синовлардан муваффақиятли ўтмоқда. Вакцинанинг клиник синовлари клиникгача бўлган тадқиқотлар тугаганидан кўп ўтмай бошланади.
Қозоқ олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфектсиясига қарши номзод вакцина кузда клиник синовдан ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистонда коронавирус вакцинаси 65 ёшдан ошган, хавфли бўлган юрак-қон томир касалликлари, диабет ва ўпка сурункали касаллиги билан оғриган одамларга ва соғлиқни сақлаш ходимларига берилади. Эмланадиган одамларнинг тахминий сони 2 347 000 атрофида бўлиши кутилмоқда.