Қозоғистоннинг қайси вилоятида қорамол кўп боқилади
ASTANA. Kazinform - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йил 1 январга қадар мамлакатда 8,6 миллион бош қорамол рўйхатга олинган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кўпдир.
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қорамоллар сони 4,4 миллион бошга тенг. Хусусий ҳовлида 4,2 миллион бош бор. 1990 йилларда қорамоллар сони 9,7 млн бошни ташкил этган. 2000 йилда бироз камайди ва 4,1 миллион бош рўйхатга олинган. Бугунги кунда қорамоллар сони 20 йил ичида икки баравар кўпайди”, - дея хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Вилоятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Туркистон вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ҳудудда 1082,7 минг бош қорамол бор.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида 856,7 минг бош, Абай вилоятида 696,6 минг бош сигир рўйхатга олинган.
Шунингдек, Ақмола вилоятида – 453,2 минг бош, Ақтўбе вилоятида – 669,2 минг бош, Алмати вилоятида – 657,3 минг бош, Атирау вилоятида — 203,7 минг бош, Жамбил вилоятида — 530,2 минг бош, Жетису вилоятида — 515,5 минг бош, Қарағанди вилоятида — 486,4 минг бош, Қостанай вилоятида — 477,3 минг бош, Қизилўрда вилоятида — 409,7 минг бош, Манғистау вилоятида — 21,4 минг бош, Павлодар вилояти — 480,1 минг бош, Шимолий Қозоғистон вилояти — 379,9 минг бош, Улитау вилояти — 149,3 минг бош, Шарқий Қозоғистон вилоятида — 439,6 минг бош, Чимкент шаҳрида — 97,6 минг бош қорамол боқилади.