Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,1 миллиард долларга етди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки раисининг ўринбосари Алия Молдабекова Қозоғистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистоннинг халқаро захиралари, Миллий жамғарма активларини ҳисобга олган ҳолда, август ойи охирида 94,1 миллиард долларни ташкил этди. Август ойида олтин-валюта захиралари бир ой ичида 22 миллион долларга кўпайиб, 35,4 миллиард долларга етди», - дея хабар беради Миллий банк матбуот хизмати Алия Молдабековага асосланиб.

Август ойида Миллий жамғарманинг валюта активлари 0,44 миллиард долларга ошиб, 58,68 миллиард долларни ташкил этди.

«Жаҳон фонд бозоридаги ижобий ўзгаришлар Миллий жамғарма ҳажмига ҳам таъсир кўрсатди. Акцияларнинг 6,5 фоизга ва облигациялар бозоридаги 0,34 фоизга ўсиши ҳисобига инвестиция даромади 1 миллиард долларни ташкил этди. Валюта тушуми 112 миллион долларга етди», - деди у.




Сўнгги хабарлар