Қозоғистоннинг энг яхши теннисчилари жаҳон рейтингида кўтарилдилар

Теннис
Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов жуфтлик баҳсларида янгиланган АТР рейтингида ўз ўрнини яхшилади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Недовесов яна бир поғонага кўтарилди ва ҳозирда 47-ўринда. Айни пайтда у Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида энг яхши теннисчисидир.

Шунингдек, яккалик баҳсларида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик ҳам “жуфтлик”да кўтарилди - у ўн бир поғонага кўтарилиб, 133-ўринни эгаллаб турибди. Бубликнинг яккаликдаги позициясига келсак, аксинча, у олти поғонани бой бериб, 23-ўринга тушиб кетди.

Жуфтлик баҳсларида қозоғистонликлар Алексей Нестеров – 556-ўрин(+5), Тимофей Скатов – 868-ўрин (+1), Александр Шевченко – 879-ўрин (+1), Ростислав Галфингер – 1588-ўрин (+5), Тимур Мауленов - 1709-ўрин (+11), Павел Петров - 2114-ўрин (+1) ва Ерасил Ердилда - 2444-ўринга (+2) кўтарилдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram