Қозоғистоннинг доимий вакили БМТ Бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди
![None None](/static/img/plug.webp)
«Учрашув чоғида Бош котиб Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги глобал кун тартибидаги барча долзарб масалалар бўйича ҳамкорлиги юқори эканлигини таъкидлади.
А.Гутерриш Қозоғистоннинг глобал қуролсизланиш, динлараро мулоқотни илгари суриш, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини таъминлашда етакчилиги билан танилган БМТнинг ишончли ҳамкори сифатидаги ролини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.
Учрашув якунида томонлар Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар», — дейилади вазирлик хабарида.
Фото: gov.kz