Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида кучли шамол бўлади

ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 17 август куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида кучли шамол бўлади

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг ғарбий ва шарқида беқарор об-ҳаво кузатилади. Шарқий Қозоғистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кечаси ёмғир, момақалдироқ, ёғингарчилик бўлади. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб шимол, шарқ, жануби-ғарб ва марказда туман тушиши мумкин.

Кундузи Атирау вилоятининг ғарбий ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг жанубида 35-36°С иссиқ бўлади.