Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли шамолли об-ҳаво кузатилади
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарб, жануб ва шарқида қор бўрони кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида туман тушиши мумкин. Шамол ғарб, шимоли-ғарбий йўналишлардан эсади, кундузи аксарият ҳудудларда 15-20 м/сгача етади. Петропавл шаҳрида 19 ноябр куни кундузи ғарб, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Манғистау вилояти маркази, шимоли-ғарб, жанубида туман тушиши мумкин.
19 ноябр куни кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шарқида туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан шимоли-ғарбга ўтади, кечаси вилоят шимоли-ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади. Оралда кечаси ва эрталаб туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.
Ақмўла вилояти шимол, шарқ ва марказида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Минтақанинг шимолида, шарқида - туман. Шамол жануби-шарқдан шимоли-ғарбга ўтади, кундузи вилоятнинг шимоли-шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
19 ноябр куни кечаси ғарбда, шимолда, кундузи Ақтўбе вилоятининг шимолида, шарқида яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Ақтўбеда 19 ноябр куни вақти-вақти билан яхвонлик кутилмоқда.
19 ноябр куни кечаси Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг ғарб, жануб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади. Чимкентда 19 ноябрга ўтар кечаси вақти-вақти билан туман тушиши кутилмоқда. Туркистонда 19 ноябрга ўтар кечаси вақти-вақти билан туман тушиши кутилмоқда.
19 ноябр куни кундузи Павлодар вилоятининг шимоли, ғарбида қор ёғиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Жамбил вилоятининг жануб ва тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан жануби-ғарбга ўтиб, вилоятнинг жануби-ғарб, шимоли-шарқ, тоғли ҳудудларда 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 23 м/с тезликда эсади. Таразда 19 ноябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан жануби-ғарбга ўтади, эрталаб ва кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятининг шимолий ярмида қор ёғиб, қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Вилоят жанубида туман, яхвонлик. Шамол жануби-ғарбдан шимолга ўтиб, ғарб ва вилоят шимолидан 15-20 м/с тезликда эсади.