Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида 40 даража совуқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг тўрт вилоятида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга асосланиб.
None
None

25 декабрь куни Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача кескин пасайиб, вилоятнинг шимолида 30 даража совуқни ташкил этади. 26 декабрь куни кечаси 25-30 даража совуқ, баъзи жойларда 33 даража совуқ бўлади.

26 декабрда Павлодар вилоятида ҳарорат 30-35 даражага, вилоят шимолида 38 даражага пасайиб совуқ бўлади. 27 декабрда кечаси 32-37 даражагача ва баъзи жойларда 40 даражагача совуқ бўлади.

26 декабрь куни Ақмола вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25 даражага пасайиб, вилоят шимолида 30 даражагача совуқ бўлади. 27 декабрь куни кечаси 25-30 даража совуқ, баъзи жойларда 35 даража совуқ бўлади.

26 декабрь куни Шарқий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача пасаяди. 27 декабрь куни ҳаво ҳарорати 37-42 даражагача этади.

Сўнгги хабарлар