Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон тарих ва маданият ёдгорликларини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳозирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Қозоғистоннинг ноёб тарихий ва маданий ёдгорликларини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун «Буюк ипак йўли – Фарғона-Сирдарё йўлаги» трансмиллий номинациясини илгари суриш бўйича номзодлик ҳужжатини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда», - деди вазир брифингда.

Унинг сўзларига кўра, агар ушбу ҳужжат қабул қилинса, Қозоғистондаги 6 та йирик объект ушбу рўйхатга киритилади.

«Қозоғистонда Сауран, Жетиасар, Жанкент, Сиғанақ, Отирар, Култобе-Ясси каби объектлар киради. «Дунёдаги замонавий Қозоғистон маданияти» махсус лойиҳаси доирасида 20 та тадбир ўтказилди», – деди Ақтоти Раимқулова.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар