Қозоғистоннинг барча ҳудудларига Sinopharm вакцинасининг биринчи партияси етказиб берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Хитойнинг Sinopharm ваксинасининг биринчи партияси барча ҳудудларга етказиб берилди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга келиб, 1 -компонент билан эмланадиган аҳолининг 62 фоизи, 6,1 миллион киши эмланган. 2 –компонент билан 4,8 миллион киши эмланган. Бу эмланган аҳолининг 48 фоизини ташкил қилади «, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, Чимкент, Туркистон, Алмати, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон ва Қизилорда вилоятларида коронавирусга қарши эмлаш юқори даражада ўтказилмоқда. Вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланувчилар сони Манғистау вилоятида кам. Вилоят аҳолисининг атиги 35 фоизи эмланган.

«Ҳудудлар етарли миқдорда вакциналар билан таъминланган. Вактсинани етказиб ишлари жадвалга мос равишда олиб борилмоқда. Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг биринчи партияси барча ҳудудларга етказиб берилди. Етказиб бериш ишлари давом этмоқда «, - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram