Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво ёмонлашади

ASTANA. Kazinform – 13 февраль куни Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида қулай метеорологик шароит сақланиб қолади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво ёмонлашади

Душанба куни ҳаво сифати фақат Қарағанди, Темиртау, Атирау, Чимкент, Алмати ва Астана шаҳарларида ёмонлашади.

Ноқулай метеорологик шароитлар - атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли моддалар йиғиладиган қисқа муддатли об-ҳаво омиллари (булутли об-ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия).