Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади

None
ASTANA. Kazinform – 16 май куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Қозоғистоннинг жануби-ғарбий, жануби, марказида дўл ёғиши мумкин. Республиканинг шимоли, шарқи, жануби-шарқида Шимоли-ғарбий антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол кучайиши, шимол ва шарқда туман, жанубда – чанг бўрони кутилмоқда.

Кечаси Ман ғистау вилоятининг жануби ва шарқида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Кечаси ғарбда, Ақмола шарқида, шимолда, Павлодар шарқида, Қарағанд и, Абай ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилоятлари шарқида кечаси 1-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Шимолий Қозо ғистон вилояти ғарбида ва Қостанай вилоятининг шимолида 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қизилўрда вилоятида, шимолда, Туркистон марказида, Ақтўбе жанубида, Улит ау, Алмати вилоятларининг шимоли-ғарбида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram