Қозоғистоннинг 6 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК мамлакатнинг 6 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Маълумотларига кўра, 28 апрель куни Жетису вилоятининг Алакўл кўллари ҳудудида шарқдан шамол 17-22 м/с тезликда эсади, кундузи 28 м/с тезликгача етиши мумкин.

Эрталаб ва кундузи Қостанай вилоятининг шимолий ва шарқида момақалдироқ бўлади. Минтақанинг жанубида туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан шимоли-шарқга ўтади, кундузи вилоятнинг шимолий, шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кечаси ва эрталаб Манғистау вилоятининг ғарби ва жанубида туман тушиши мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолида, шарқида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида туман тушиши мумкин. Шамол жануби-ғарбий, кечаси шимолда ғарбий йўналишда 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи вилоятнинг аксарият қисмида эса 15-20 м/с тезликда, вилоятнинг шимолида, шарқида – шамол тезлиги 25 м/с тезликда эсади.

Кун давомида Павлодар вилояти шимолида жануби-ғарбий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кундузи — момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан, жануби-шарқдан вилоятнинг тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар