Қозоғистоннинг 50 нафар энг яхши олимларининг ҳар бири олти миллион тенгега эга бўлади
Танловдан кўзланган мақсад мамлакатимиз илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ва илмий ходимлар меҳнатини рағбатлантиришдан иборат.
«Маҳаллий илм-фанда ривожланишнинг янги сифат босқичи кузатилмоқда. Олимларимизнинг ишланмалари жаҳон бозорига чиқмоқда. Яқинда Қозоғистоннинг 14 та илмий ишланмалари Хитой, Россия, Туркия, Грузия, Чехия ва Қирғизистонга экспорт қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Таълим ва фан вазирлиги олимлар ва илмий ташкилотлар, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасалари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Қозоғистон олимларини рағбатлантириш, илмий фаолият нуфузини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Жорий йилда вазирлик илк бор мамлакатнинг энг яхши олимларига 50 та мукофотни топширади. Уларнинг ҳар бири олти миллион тенгега яқин маош олади. Илм-фан ютуқларини баҳолашнинг барча мезонлари илмий ва эксперт ҳамжамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Танлов комиссияси таркибига мамлакатимизнинг турли соҳалардаги етакчи олимлари, илмий жамоат бирлашмалари вакиллари кирди», - деди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси раиси Жанна Қурманғалиева.