Қозоғистоннинг 30 та юк машинаси Украинадан чиқарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 30 юк машинаси Украинадан чиқарилди, яна 11 юк машинаси Польша чегарасига йўл олди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистоннинг 30 та юк машинаси Украинадан чиқарилди

«2022 йил 5 мартдаги тезкор маълумотларга кўра, Украина ҳудудида қолган 57 та машинадан 30 таси чиқиб кетишди. 27 ҳайдовчи ҳали ҳам Украинада. Улардан 11 нафар ҳайдовчи ҳозирда Украина ва Польша чегарасидаги Рава-русская (Украина) – Гребене (Польша) назорат-ўтказиш пунктига жўнатилган. Келгусида улар Беларусь ва Россия орқали мамлакатга борадилар», - дейилади хабарда.