Қозоғистоннинг 15 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Об-ҳаво бўйича мамлакатнинг 15 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

“Қазгидромет” РДК синоптикларининг маълум қилишича, Астанада 3 октябрь куни кечаси ва эрталаб туман тушади. Кечаси 1 даража совуқ бўлади.
Чимкентда фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.
Абай вилоятининг шимоли, ғарби ва марказида туман тушади. Семейда кечаси ва эрталаб туман тушади.
Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида туман тушади, 2 даража совуқ бўлади.
Атирау вилояти ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушади. Ҳудуднингнинг жануби ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида, Ўскеменда кечаси ва эрталаб туман тушади.
Кечаси Жамбил вилоятининг шарқида момақалдироқ бўлади. 3—5 октябрь кунлари вилоятнинг тоғли ҳудудларида туман тушади. Ёнғин хавфи ҳали ҳам юқори.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида кундузи момақалдироқ бўлади. Жануби-шарқдан кундузи 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Қарағанда вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли ва шарқида туман тушади.
3 октябрь куни кечаси ва эрталаб Қостанай вилоятининг шарқи ва жанубида туман тушади. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқида 2 даража совуқ бўлади.
Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, жануби ва марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.
Павлодар вилояти шимоли ва ғарбида туман тушади. Вилоятнинг шимолий ва шарқида кечаси 3 даража совуқ бўлади. Павлодарда кечаси ва эрталаб туман тушади, кечаси 1-3 даража совуқ бўлади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси вилоятнинг жануби-шарқида 1 даража совуқ бўлади.
Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудида кундузи шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. 3 октябрь куни вилоятнинг аксарият ҳудудларида жуда юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.
Улитау вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушади.