Қозоғистоннинг 14 та коллежи ўқувчилари касб маҳорати бўйича беллашади
Чемпионат 10 декабрга қадар давом этади. Танлов иштирокчилари 500 га яқин эксперт томонидан баҳоланади. Асосий компетенциялар бўйича мусобақалар Нур-Султан, Алмати, Ақтау, Атирау, Кўкшетау, Қостанай, Қарағанди ва Семей коллежларининг 18 та танлов майдонлари асосида ўтказилади.
«3 ноябр куни Қарағанди технология ва сервис коллежи майдонида ўз минтақаларининг 14 нафар энг яхши вакиллари ўртасида «Мода технологияси» компетенцияси бўйича танлов бошланди. Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Абзал Нукенов, халқ таълими бошқармаси ва Таълимни ривожлантириш ўқув-услубий маркази, «Талап» АЖ вакиллари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар», - деди Қарағанди вилояти таълимни ривожлантириш ўқув-методик маркази директори ўринбосари Татяна Нартова.
Эслатиб ўтамиз, WorldSkills ҳаракати 1946 йилда пайдо бўлган. 2014 йили Қозоғистон унга қўшилди.
Мамлакатда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишлари мавқеини юксалтириш мақсадида 2015 йилдан буён ҳар йили вилоят ва республика миқёсида 2000 дан ортиқ иштирокчи ва экспертлар иштирокида WorldSkills чемпионати ўтказиб келинмоқда.
Ўтган йиллар давомида Қозоғистон терма жамоаси Бразилия, Швеция, БАА, Венгрия, Россия ва Австрияда ўтказилган олтита халқаро чемпионатда иштирок этди. «Веб ишлаб чиқиш» йўналишида бронза медалимиз бор.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова