Қозоғистоннинг 12 вилоятида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Kazinform – 27 ноябрь куни “Қазгидромет” РДК синоптиклари Қозоғистоннинг 12 вилоятини об-ҳаво ҳақида огоҳлантиришди.

Ауа райы
Фото: freepik

Ақмола вилоятининг жанубий ярмида туман тушади.

Астанада кечаси ва эрталаб туман тушади.

Улитау вилояти шимолида ва марказида туман тушади.

Қизилўрда вилояти шимоли ва марказида туман тушади.

Туркистон вилоятининг жанубида, тоғли ҳудудларда туман тушади.

Атирау вилоятида шамол шарқдан эсади, кундузи вилоят ғарбида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ақтўбе вилояти жанубида туман тушади.

Манғистау вилоятида жануби-шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг жануби-ғарбида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Қостанай вилояти шимоли ва жанубида туман тушади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбий ва жанубида туман тушади.

Жетису вилоятида шамол жануби-шарқдан эсади, Алакўл кўлларида 15-20, баъзан 23-28 м/с тезликда эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, жануби ва шимолида туман тушади.

Абай вилояти шимоли ва марказида туман тушади. Шамол шарқдан, жануби-шарқдан вилоят жанубида 15-18 м/с тезликда эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва жанубида туман тушади.

Сўнгги хабарлар