Қозоғистоннинг 10 вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 8 май, душанба куни бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ақтўбе вилоятида жанубдан ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимоли-ғарбида шамолнинг тезлиги 15 м/с га етади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида чақмоқ чақади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, кечаси вилоят жанубида, кундузи вилоятнинг жануби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

8-9 май кунлари эрталаб ва кундузи Жамбил вилоятининг жануби-ғарбий, шимоли-шарқида, тоғли ҳудудларида шимоли-шарқдан шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Атирау вилоятининг ғарбий ва шимолида момақалдироқ бўлади. Вилоятнинг шимоли-шарқидан, ғарбидан, шимолидан ва жанубидан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с.

Эрталаб ва кундузи Ақмола вилоятининг шимоли ва ғарбида момақалдироқ бўлади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўзгариб, кундузи вилоятнинг шимолий ва ғарбида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кундузи момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилояти шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Манғистау вилоятининг ғарбий, шимоли ва марказида чақмоқ чақади. Кундузи вилоятнинг жануби ва шарқида чанг бўрони кузатилади. Шамол шарқдан, жануби-шарқдан эсади, кундузи вилоятнинг ғарбий, жануби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Эрталаб ва кундузи Қостанай вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлади. Вилоятнинг шимоли-ғарбий, ғарбий, шимоли ва шарқидан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. Минтақанинг марказий қисмида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида шимоли-ғарбдан шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram