Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди
20 май куни:
Нур-Султан шаҳрида момақалдироқ бўлади, жануби-ғарбдан эсган шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Алматида тоғ ёнбағирларида кўчки хавфи мавжуд.
Ақмола вилоятида ёмғир, дўл ёғиб, туман тушади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Кун давомида Алмати вилоятининг кўп қисмида ёмғир, дўл, момақалдироқ ва туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. Вилоятнинг тоғли ҳудудларида сел ва кўчкин хавфи мавжуд.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ ва дўл кутилади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Қостанай вилоятида момақалдироқ бўлади, туман тушади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Қизилўрда вилоятида момақалдироқ ва секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади.
Манғистау вилоятида чанг бўрони, секундига 18 метргача кучайиши мумкин.
Шимолий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ, бўрон, дўл, туман кутилади, шамол секундига 15-20 метр, кундузи 25 метр тезликда эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Туркистон вилоятида довул бўлади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.