Қозоғистоннинг 10 та асал ишлаб чиқарувчи корхонаси Саудия Арабистонининг ишончли экспортчилари реестрига киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Асал ишлаб чиқарадиган 10 та компания Саудия Арабистонининг ишончли экспортчилари реестрига киритилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон агросаноат мажмуасидаги 2975 та корхонанинг маҳсулотлари ЕОИИ, Европа Иттифоқи, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Япония, Туркия ва Саудия Арабистонига эркин экспорт қилинмоқда.

Жорий йилда Саудия Арабистони Қироллигига ўз маҳсулотларини экспорт қилишга тайёр бўлган 10 нафар қозоғистонлик асал ишлаб чиқарувчи корхона мазкур мамлакатнинг тегишли реестрига киритилди.

Йил бошидан буён чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга 4 та корхона, сут маҳсулотларини экспорт қилишга тайёр бўлган 3 та корхона, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича 1 та корхона Хитойнинг Бош божхона бошқармаси рўйхатига киритилган.

Ветеринария назорати ва кузатуви қўмитасининг Туркия томони билан олиб борган самарали фаолияти натижасида териларни экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган 4 та компания ушбу мамлакат рўйхатига киритилган.

«Вазирликнинг 2021 йилги режасида ушбу бозорларга экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини доимий равишда кўпайтириш, шунингдек, Европа Иттифоқи, Туркия ва Жануби-Шарқий Осиёда янги бозорларни ўзлаштириш кўзда тутилган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram