16:37, 27 Апрель 2023 | GMT +5
Қозоғистонликлар Тошкентда енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади
ASTANA. Kazinform - Енгил атлетика бўйича Қозоғистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Чемпионат 27-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. Қозоғистон жамоаси 58 нафар спортчи билан иштирок этади. Улар 36 та йўналиш бўйича медаллар учун кураш олиб боради.
Турнирда Осиёнинг 40 давлатидан спортчилар иштирок этади.
Фото очиқ манбалардан олинган